09:44 / 14.08.2017
5932

ОАВ: Триполида Ливия собиқ бош вазирини ўғирлаб кетишди

Фото: Al-Arabiya

Ливия пойтахтида қуролланган жиноятчилар мамлакат собиқ бош вазири Али Зейданни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Al Arabiya манбаларга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, жиноятчилар собиқ бош вазирни меҳмонхонадан олиб чиқишган ва номаълум томонга қараб кетиб қолишган.

Али Зейдан 2013 йилда ҳам, бош вазир лавозимида ишлаётганда ўғирлаб кетилганди. Уни ўша куниёқ қўйиб юборишган.

Top