08:02 / 14.08.2017
4626

Римда сайёҳлар микроавтобуси ЙТҲга учраши оқибатида 18 киши жабрланди

Италия пойтахти Рим жанубида сайёҳлар микроавтобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 18 киши жароҳат олган, улардан 13 нафари шифохонага етказилган. Уч кишининг аҳволи оғир.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи баландлиги автобус томидан 50 см паст бўлган кўприкка урилган. Оқибатда автобуснинг биринчи тўртта қатори ўриндиқлари қўпорилиб кетган.

Автобусда Буюк Британия ва Франциядан 20 га яқин сайёҳ бўлган. Ҳайдовчи ҳам хорижлик бўлиб, унга зарар етмаган. ЙТҲ сабаби аниқлаштирилмоқда.

Top