09:33 / 14.08.2017
22488

Россия ТИВ АҚШга Афғонистон бўйича чақириқ билан чиқди 

Фото: AFP

АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши керак, сабаби Вашингтоннинг мамлакатдаги кампанияси муваффақиятсизликка юз тутди. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВнинг иккинчи Осиё департаменти директори Замир Қобулов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Известия».

«Москва АҚШни ўз қўшинларини Афғонистондан тезроқ олиб чиқиб кетиш борасида ҳеч қачон шошилтирмаган. Бироқ, АҚШ армияси жиддий ҳеч нарса қила олмаётгани туфайли Афғонистонни тарк этиши лозим. Американинг Афғонистондаги кампанияси муваффақиятсизликка юз тутди. Афғонистон халқаро терроризмнинг жаҳон инкубаторига айланиши мумкин. У, аслида, ҳозирнинг ўзида қисман шундай», - деди Қобулов.

АҚШнинг Афғонистондаги келгуси режалари: янги эпоха бошланадими?

Top