21:17 / 15.08.2017
6075

Миллий университетда халқаро илмий конференция ўтказилмоқда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Жанубий Кореянинг BIG DATA ассоциацияси, Chungbuk  университети ва Big data Илмий институти билан биргаликда 15-17 август кунлари Big data applications and services (Маълумотлар базаси иловаларини ташкил этиш ва таъминлаш) номи остида халқаро илмий конференция ўтказмоқда.

Мазкур конференцияни ташкил этишдан  мақсад – инновацион хулосалар ҳақида тасаввурга эга бўлиш, академик ва индустриал ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, йирик маълумотлар базаси юзасидан олиб бориладиган тадқиқотлар ҳамкорлигини ривожлантириш ва умумжаҳон рақамли маълумотлари бўйича бошқарувни амалга оширишдир.

Миллий университетнинг олимлари ва истеъдодли ёшлари билан биргаликда конференцияда Тошкентдаги INHA, Вестминстер, ТАТУ университететлари вакиллари, Жанубий Кореянинг BIG DATA ассоциацияси, Chungbuk университети ва Big data Илмий институти, AJOU университетининг тадқиқотлар ва ривожланиш Маркази, Жанубий Кореянинг Кёнгхи университети, Миллий Хавсизликнинг тадқиқотлар институти, Электроника ва телекоммуникация тадқиқотлар институти, Кунгмин Жанубий Корея университетеи, Кьюнпук Миллий университети, Сок Муюнг Хотин-қизлар университети, Кангвон Миллий университети, Бангладешнинг илм ва Ахборот техологиялари университетлари вакиллари иштирок этадилар. Шунингдек, анжуманда Россия Федерацияси, Қирғизистон, Польша, Хитой ва бошқа мамлакатлар олимлари ҳам иштирок этишлари кутилмоқда. Умумий ҳорижий иштирокчилар сони – 70 кишидан иборат.

Конференция доирасида замонавий ИКТ ва компьютер технологияларининг илмий-амалий аспектлари ва долзарб муамммолари юзасидан фикр алмашинади. Конференцияда қуйидаги мавзулар кенгроқ ўрганилиши режалаштирилган:

- Маълумотлар базасининг модели ва алгоритмлари;

- маълумотлар базаси иловалари ва архитектура;

- маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;

- маълумотлар базасининг ахборот хавфсизлиги;

- маълумотлар базасини визуаллаштириш;

- ижтимоий тармоқлар таҳлили;

- маълумотлар базаси ва электрон ҳукумат;

- маълумотлар базасидан саноатда фойдаланиш;

- бизнесдаги маълумотлар базасининг роли.

Шунингдек, икки томонлама учрашувлар ва давра суҳбати, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш курсларида етакчи хориж олимларининг  маърузаларини ўтказиш режалаштирилган.

Top