00:30 / 15.08.2017
303174

Тест синовининг жавоблари чиқди. Шу ерда текшириб кўринг

2017-2018 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун ўтказилган тест синови натижаларини билиш учун results2017.dtm.uz сайти ишга туширилди.

Сайт хизматидан фойдаланиш жуда қулай бўлиб, унга киргач, жавоблар варақаси рақами ҳамда кўрсатилган кодни белгиланган қаторга ёзиш кифоя қилади. Сайт хизматидан фойдаланиш ҳам бепул қилинган.

«Кун.uz»нинг ишончли манбалари маълум қилишича, айни вақтга келиб тест синови натижаларини ҳисоблаш якунланган. Тест синови натижалари республиканинг барча олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда етказиб берилган.

Аввалроқ тест синови натижалари 15 август куни эълон қилиниши ҳақида хабар берилган эди. 

Top