12:22 / 16.08.2017
6420

«Барселона» ва «Реал» сўнгги 5 йилда трансферлар учун 1 млрд евродан кўпроқ маблағ сарфлашди

Испаниянинг икки етакчиси «Барселона» ва «Реал» 2013 йилдан бошлаб янги футболчилар учун қарийб бир хил миқдорда маблағ сарфлашди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, каталонияликлар ўтган вақт мобайнида янги футболчилар сотиб олиш учун 509,1 миллион евро, мадридликлар эса 505,7 млн евро сарфлашди. Жами бўлиб икки жамоа 1 млрд евродан кўпроқ маблағ ишлатишган.

Бу даврда сотиб олинган футболчилардан «Реал»да 13 нафари, жумладан Гарет Бэйл, Иско, Даниэл Карвахал ва Каземиро каби футболчилар ҳамон тўп сураётган бўлса, «Барселона»да бу каби футболчилар сони 16 нафарни ташкил қилмоқда.

2013 йилдан буён «Реал» ЕЧЛда уч марта ғалаба қозонган бўлса, бир марта Испания чемпиони номини қўлга киритган. «Барселона» эса бу даврда икки марта Испания чемпиони ва бир марта ЕЧЛ бош совринига эга чиққан.

Top