12:35 / 16.08.2017
8924

Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда учиш-қўниш йўлагини таъмирлаш якунланди 

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида мукаммал таъмирлаш ишлари ўтказилганидан сўнг 1-рақамли учиш-қўниш йўлаги фойдаланишга топширилди. 

Таъмирлаш ишлари давомида 50 минг квадрат метр келувчи асфальт қопламаси алмаштирилди. Шунингдек, нур сигнал берувчи қурилмани ўзгартириш бўйича ишлар бажарилди, сунъий учиш-қўниш йўлагининг янги ўқ чизиғи, қўниш ҳудудлари ва учиш-қўниш йўлагига кириш чироқлари ўрнатилди.

Қайд этилишича, янги 1-рақамли сунъий учиш-қўниш йўлаги парвозлар хавфсизлиги таъминлаш бўйича барча халқаро талабларга жавоб беради.

Top