15:30 / 16.08.2017
5249

LG OLED-телевизори яна EISA нуфузли мукофотини қўлга киритди

Компаниянинг янги телевизори ва саундбари соҳа экспертларининг юқори баҳосини олди.

LG’дан OLED-телевизор олтинчи йилдан бери Европа аудио ва видеотехника бўйича журналлар ассоциациясининг (EISA) ўз қурилмалари туркумида энг яхшиси, деб тан олинмоқда. Бу йили LG’дан жуда ингичка OLED-телевизор (модель OLED65E7) EISA Энг яхши OLED-телевизор 2017-2018  мукофотини ажойиб тасвир сифати ва кенг кўриш бурчаклари сабаб қўлга киритди. EISA ҳайъати бу премиум-даражадаги телевизорни HDR 10 ва DolbyVision (СМ) шаклларини қўллаб-қувватлаши учун ҳам алоҳида қайд этди, фойдаланувчилар улар туфайли кинотеатр даражасидаги сифатли товушдан баҳраманд бўлишлари мумкин.

LG’дан бошқа бир маҳсулот - SUPERUHD-телевизор (модель 55SJ850V) рангнинг аниқлиги ва тўйинганлиги ҳамда LG’дан NanoCell (СМ) технологиясидан фойдаланилган ҳолда кенг кўриш бурчаги, шунингдек, фойдаланувчига тушунарли бўлган webOS 3.5 интерфейси учун EISA энг яхши LCD-телевизор 2017-2018 совринини қўлга киритди. Бундан ташқари, у ActiveHDR шаклини қўллаб-қувватлаши мумкин, бу эса тасвирни экранга исталган бурчакдан қаралганда қулайлик билан кўриш имконини оптималлаштириш.

Шунингдек, LG саундбароти (модель SJ9) EISA Энг яхши саундбари 2017-2018 совринини қўлга киритди. Бунга сабаб – унинг дизайни жуда ноёб ва товуш чиқариши жуда аниқдир, унга DolbyAtmos технологияси туфайли эришилган. Бу технология товушни исталган уч ўлчовли бўшлиқда чиқариш имконини беради – ҳаттоки тингловчининг боши устида ҳам – бунда ҳақиқатга жуда ҳам яқин товуш атмосфераси яратилади.

«LG компанияси EISA соврини ҳайъатига бизнинг уйдаги кўнгилочар тизимлар учун OLED-технологиясини ривожлантиришдаги муваффақиятларимизни навбатдаги бора тан олгани учун миннатдорлик билдиради, - дейди LG Home Entertainment компанияси президенти Брайан Квон. – Бизнинг OLED-телевизорлар келажакда ҳам премиум-даражадаги қурилмалар бозорида илғор технологиялардан фойдаланганлиги, ажойиб тасвир сифати ва дизайни учун совринлар олувчи маҳсулотлар туфайли етакчи позицияларни сақлаб қолади».

EISA’нинг нуфузли совринлари ҳар йили Европанинг 20 дан ортиқ давлати, АҚШ ва Австралиядан бўлган аудио ҳамда видеотехника бўйича таниқли журналлар муҳаррирларидан ташкил топган ҳайъат томонидан ҳар йили топширилади. Маҳсулотлар қатор мезонлар асосида баҳоланади, улар орасида фойдаланилаётган технологиялар, дизайн ва инновациялар бор.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар LG’дан энг янги OLED-телевизорлар ҳамда аудио тизимларга компаниянинг «МессеБерлин» кўргазма марказидаги 18-рақамдаги залида 1-6 сентябрь кунлари шахсан баҳо беришлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top