17:10 / 16.08.2017
7680

Лондон яқинидаги аэропортда портлаш юз берди

Фото: Daily Mail

Лондондаги Саутенд аэропорти ёнида портлаш юз берди, деб хабар қилмоқда Daily Mail.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ангарда юз берган.

Ҳодиса оқибатида ёнғин бошланган. Воқеа жойида ўт ўчириш хизмати ходимлари ишламоқда.

Аэропортдан қуюқ қора тутун чиқаётганини кўриш мумкин.

Ҳозирча портлашга нима сабаб бўлгани номаълум.

Top