11:40 / 16.08.2017
5827

Шайхонтоҳур туманида жиноятчилар ўғрилик содир этмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди

2017 йилнинг 12 август куни тахминан соат 20:30 ларда Мурод Қаюмов, Миразиз Мирсодиқов ва Адҳам Мирсодиқов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган “Локомотив-Анхор” боғининг автотураргоҳида бўла туриб, шу ерда фуқаро Азизбек Акбаровга (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли “Ласетти” русумли автомашинасини калит танлаш йўли билан очганлар, бироқ автоулов салонидан моддий қимматликлар топа олмасдан жиноят жойидан яширинмоқчи бўлган вақтларида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлган олинганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 2 -қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. 

Top