17:24 / 17.08.2017
3730

Ericsson 25 мингга яқин ходимни ишдан бўшатмоқчи

Швециянинг Ericsson компанияси хорижий офисларда 25 мингга яқин ходимни ишдан бўшатиши мумкин. Бу харажатларни қисқартириш бўйича чоралар доирасида амалга оширилади, деб хабар бермоқда Svenska Dagbladet манбаларга асосан.

Аниқлик киритилишича, ишдан бўшатишлар Ericsson’нинг Швециядаги ходимларига алоқадор бўлмайди.

Манба маълумотига кўра, алоҳида давлатларда штатнинг 80-90 фоизи қисқартирилиши мумкин.

Нашрнинг таъкидлашича, айни дамда Ericsson’нинг умумий штати 109 минг кишини ташкил этади.

Top