21:55 / 17.08.2017
12181

Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди

Фото: РИА Новости

Россиянинг Сурияда қарама-қарши томонларни яраштириш маркази вакили марказ фаолияти давомида илк марта маҳаллий аҳолига телевидение орқали мурожаат қилди. Генерал-лейтенант Сергей Кураленко маҳаллий аҳолини террорчиларга биргаликда қарши туришга чақирди. У сурияликларга Латақиядаги базадан туриб мурожаат қилган. Унинг телемурожаати Сурия давлат канали орқали намойиш қилинган.

Кураленко сурияликларга юзланиб, аҳоли билан биргаликдаги саъй-ҳаракатларгина “қон-қариндошлар урушини тўхтатишга ва жафокаш Сурияга узоқ кутилган тинчликни қайтаришга имкон беришини” айтган. Унинг айтишича, Россия доимо Сурияни қўллаб-қувватлаган, шунинг учун унинг Сурияга бостириб кирган террорчиларни йўқ қилишда ёрдам бериш илтимосига жавоб берган. 

Top