18:30 / 17.08.2017
48475

Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига Японияда ишлаб чиқарилган ва махсус жиҳозланган мотоциклларни тақдим этди. Бундан кўзланган мақсад – Тошкент шаҳрида тирбандликларнинг олдини олишдир.

Кун.uz манбасининг хабар беришича, мотоцикллар модели Honda бўлиб, Тошкент шаҳрига 10 шундай транспорт воситаси ажратилган. Маълумотларга кўра,  ушбу мотоцикллар пойтахт кўчаларида жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ҳаракатланади.

Аввалроқ Самарқандда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари топширилгани хабар қилинганди.

Top