21:12 / 18.08.2017
8980

Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди

Ўзбекистон чемпионатининг 18-туридан ўрин олган дастлабки учрашувда «Динамо» Самарқандда «Пахтакор»ни қабул қилди.

Равшан Эрматов бошқариб борган учрашувда жамоалар 90 дақиқа мобайнида рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Натижада ўйин нурсиз дуранг билан якунига етди.

Ушбу натижадан кейин «Пахтакор» ҳисобидаги очколар сони 29тага етди ва жамоа 4-ўринда қолди. «Динамо» эса 20 очко билан 12-поғонани банд этиб турибди.

Олий Лига, 18-тур

«Динамо» – «Пахтакор» — 0:0

«Динамо»: Темур Жўраев, Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов (Абдумалик Абдуллаев, 82), Раду Рогак, Шохрух Холматов, Алексей Николаев, Ориф Мамажонов (Фарҳод Тожиев, 65), Амиржон Сафаров (Муҳаммад Исаев, 31), Аднан Ораховац, Дониёр Исмоилов.
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Азимжон Аҳмедов, Шерзод Каримов (Достон Иброҳимов, 83), Жамшид Искандеров (Забиҳилло Ўринбоев, 85), Игорь Сергеев, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак, Гиди Канюк (Ростин Гриффитс, 62), Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Тиаго Безерра.

Огоҳлантиришлар: Марко Симич 38, Ростин Гриффитс 71, Даврон Ҳошимов 74, Фарҳод Тожиев 81.

Top