18:30 / 19.08.2017
5667

19 август куни бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарида тўққиз миллионга яқин фуқаро иштирок этди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрами арафасида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини юқори савияда ўтказиш мақсадида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан тузилган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросига изчил киришилди. Бу ҳақда Кенгаш Ахборот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.

Ҳашарнинг биринчи куни соат 12:00гача республиканинг барча ҳудудларидан олинган  маълумотларга кўра, ушбу хайрия тадбирида жами 8 миллион 326 минг нафардан зиёд фуқаро, шу жумладан, 5 миллион 303 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Одамлар томонидан 18568 гектар майдон ободонлаштирилди, 11662 километр ариқ ва лотоклар тозаланди. 5400 дан зиёд қабристон ва 423 та зиёратгоҳ тартибга келтирилди. Шунингдек, 6 миллион 432 минг тупдан ортиқ дарахтга шакл берилиб, оқланди. Бундай хайрли ишларни амалга ошириш учун жами 8 299 та техника воситаси жалб этилди.

Умумхалқ хайрия тадбирларида эҳтиёжманд инсонлар, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари ва ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиляпти. “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида ҳашарда 6124 та оиланинг 248878 метр квадрат уй-жойлари таъмирланди. 10396 та эҳтиёжманд оилага, шундан 3010 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқарога, якка-ёлғиз кексаларга мурувват ёрдамлари кўрсатилади. 

Top