09:25 / 19.08.2017
10342

Life телеканали эфирга чиқишни тўхтатди

Life телеканали эфирга чиқишни тўхтатгани ҳақида маълум қилиб, телетомошабинларга янгиликларни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришни таклиф этди.

Бундан аввалроқ News Media ҳолдинги бош директори биринчи ўринбосари Анатолий Сулейманов (Life телеканали шу ҳолдинг таркибида) РИА Новости агентлигига Life медиалойиҳаси бир йил олдин ишлаб чиқилган ривожланиш стратегияси доирасида янгиликлар эфирини камайтириши, шунингдек, ходимлар сони қисқариши ҳақида маълум қилганди.

"Ҳурматли телетомошабинлар, Life телеканали янгиликларини энди ижтимоий тармоқларда ёки life.ru сайтида кузатиб боришингиз мумкин", — дейилган каналнинг мурожаатида.

Top