00:29 / 19.08.2017
34307

Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди

2017 йил 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди, деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати

Мажлисда Айбек Тургуновнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси ваколатини берган ёзма аризасига мувофиқ муддатидан илгари тугатиш ҳамда Андижон ва Жиззах вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисларини 2017 йил 21 август куни мос равишда Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида ва Жиззах мусиқали драма театри биносида ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Top