02:50 / 19.08.2017
6905

Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда. Бу жараёнда, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан ҳам амалий ишга қўл урилди, деб хабар беради Kun.uz’га ЎзЁИ шаҳар кенгаши ахборот хизмати.

Хусусан, эҳтиёжманд, кам таъминланган ва жисмоний имконияти чекланган ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳаллалалар истиқомат қилаётган имконияти чекланган, ногирон ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Республикасининг бошқа барча фуқаролари билан тенг имкониятларни таъминлаш, уларнинг турмуш фаолиятидаги чеклашларни бартараф этиш, ногиронларни тўлақонли ҳаёт кечиришларига, жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий турмушида фаол қатнашишларига, шунингдек, ўзларининг фуқаролик бурчларини бажаришларига имкон берадиган қулай шарт-шароит яратиш мақсадида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Очиқ мулоқотларда имконияти чекланган, ногирон ёшларнинг муаммолари қандай, уларнинг қизиқишлари, уларга яна қандай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақидаги саволларга жавоблар топилди. Очиқ мулоқотларда тўпланган таклиф, муаммолар ҳамда уларнинг ечимини амалга ошириш механизми шаҳар, вилоят, республика миқёсида тоифаларга бўлиниб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик ҳал қилиниши белгилаб қўйилди.

Ўз мухбиримиз.

Top