10:50 / 19.08.2017
8356

«Тоттенҳэм» ёздаги илк хариди ҳақида эълон қилди

«Тоттенҳэм» «Аякс»нинг марказий ҳимоячиси Давинсон Санчесни трансфер қилиш бўйича келишувга эришганини тасдиқлади.

Лондон клуби 21 ёшли футболчи билан 2023 йилгача амал қилувчи узоқ муддатли шартнома имзолайди.

Бундан аввалроқ ушбу футболчи трансфери учун 28 миллион фунт тўланиши, яна 14 миллион фунт бонуслар кўринишида берилиши ҳақида маълум бўлганди.

Санчес «Тоттенҳэм»нинг ёздаги илк трансфери бўлади. У «Манчестер Сити»га сотилган Кайл Уокер ўрнига олиб келинди.

Top