15:18 / 20.08.2017
6166

АҚШда ирқий муаммолар ҳақидаги аччиқ сўзлари билан машҳур бўлган комик Дик Грегори ҳаётдан кўз юмди

АҚШда оқ танлилар ўртасида муваффақиятли чиқиш қилган илк қора танли комиклардан бири Дик Грегори 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилмоқда.

Грегори яқин кунларда Атлантада чиқиш қилиши лозим эди, бироқ соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли ўз режаларини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Грегори 1960-йилларда машҳур бўлиб кетганди, ўшанда у ирқий камситиш масалалари бўйича сатиралар билан чиққан. Шунингдек, артист инсон ҳуқуқлари учун курашчи сифатида машҳур. У норозилик намойишларда иштирок этгани учун бир неча бор қўлга ҳам олинган.

Top