17:44 / 20.08.2017
8290

Мирзиёев Ҳиндистон президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натх Ковиндга мактуб йўллади. Бу ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур мактубда “кучли сув тошқинлари ҳамда Уттар-Прадеш штатида содир бўлган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди” дейилган.

Давлат раҳбари Президентга ва биродар Ҳиндистон халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди, нобуд бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларга эса тез фурсатларда соғайиб кетишни тилади.

Top