12:20 / 20.08.2017
17166

Олмазор туманида келинойисини урган қиз қўлга олинди

Олмазор туманида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида Олмазор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан келинойисини урган қиз қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Олмазор туманида 8 август куни, ўз уйида, 1991 йилда туғилган, Беруний кўчасида яшовчи М.Д. ўзаро жанжал оқибатида, келинойиси 1986 йилда туғилган, шу манзилда яшовчи Қ.И.ни уриб тан жарохати етказганлиги аниқланиб, ушланди. 

Олмазор туман ИИБ томонидан фуқаро М.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.

Top