22:20 / 20.08.2017
10548

«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди

Англия премьер-лигасининг 2-туридаги энг марказий учрашув Лондонда бўлиб ўтди. «Уэмбли»да ўтган илк АПЛ учрашувида «Тоттенҳэм» «Челси»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Маркос Алонсо жаримадан гол уриб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги қисмига келиб захирадан майдонга тушган Миши Батшуайи ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган бўлса, сўнгги дақиқаларда яна Маркос Алонсо меҳмонлар жонига оро кирувчи гол муаллифи бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин иккала жамоа ҳисобидаги очколар сони ҳам 3тага етди.

АПЛ, 2-тур

Тоттенҳэм – Челси 1:2 (0:1)

Голлар: Батшуайи (82, автогол) – Алонсо (24, 88)
Тоттенҳэм: Льорис, Дайер (Сон Хын Мин, 68), Алдервейрелд, Вертонген, Триппьер (Янссен, 90), Ваньяма, Дембеле, Дэвис (Сиссоко, 80), Алли, Эриксен, Кейн.
Челси: Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес, Бакайоко, Давид Луиз, Канте, Алонсо, Виллиан (Педро, 78), Мората (Батшуайи, 79).
Огоҳлантиришлар: Рюдигер (30), Дайер (31), Давид Луиз (38), Вертонген(51), Алдервейрелд (83), Алонсо (87), Кейн (88).

Top