13:18 / 20.08.2017
10717

Юнусободда қўшмачилик билан шуғулланган эркак қўлга олинди

Тошкент шаҳар Юнусобод туман ИИБда ўтказилаётган “Тозалаш” тадбирида профилактика инспекторлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган эркак қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Юнусобод туманида 18 август куни соат 21.00 да, 1958 йилда туғилган ТашГРЭСС 16-уйда яшовчи Г.В. 50.000 сўм пул эвазига ўз уйида, 1998 йилда туғилган Юнусобод тумани, Наманган кўчасида яшовчи Ю.Б. ва 1991 йилда туғилган Тошкент вилояти, Бекобод туманида яшовчи М.С. ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.

Далилий ашё сифатида 50.000 сўм пул олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ томонидан фуқаро Г.В.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Top