17:58 / 22.08.2017
7750

Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳар Бектемир туман ИИБда ўтказилаётган “Тозалаш” тадбирида профилактика инспекторлари томонидан маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Бектемир туманида 21 август куни соат 23.01да, 1988 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси билан судланган, Сувсоз дахаси 34-уйда яшовчи А.Т.га туман суди томонидан маъмурий назорат ўрнатилганлигини била туриб, 10 июль куни рўйхатдан ўтиш учун туман ИИБга келмасдан, маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ томонидан фуқаро А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Top