09:32 / 22.08.2017
3401

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди

2017 йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг Мудофаа тадқиқотлари ва таҳлил институти, Вивекананд халқаро жамғармаси ва Ҳиндистон Кузатув-тадқиқот жамғармаси раҳбарлари ва экспертлари билан учрашди.

Вазир томонидан ўтказилган тақдимот нуфузли Ҳиндистон таҳлилчи ва экспертларида катта қизиқиш уйғотди. Ушбу тақдимотда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида батафсил маълумот берилди ва ушбу ҳужжат кўп қиррали Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги учун Ҳиндистон тажрибаси ва технологиясини жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги имкониятлар яратиши қайд этилди.

Абдулазиз Комилов ҳиндистонлик иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга, хусусан халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари ҳамда баъзи минтақа муаммоларига оид саволарга жавоб берди.

Аввалроқ Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашгани хабар қилинганди.

Top