16:35 / 23.08.2017
6849

Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яманда жойлашган меҳмонхонага авиазарба берди.

Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, ҳаво зарбаси натижасида яманлик ўнлаб исёнчилар, шунингдек, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. Уларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Аввалроқ Яманда араб коалицияси вертолёти ҳалокатга учрагани хабар берилганди.

 

Top