16:45 / 23.08.2017
16798

Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди

Навоий вилояти Навоий шаҳар ИИБда ўтказилаётган «Тозалаш» тадбирида профилактика инспекторлари томонидан маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг KUN.UZ нашрига хабар беришича, 2017 йилнинг 11 август куни 1983 йилда туғилган, Навоий шаҳар Нурафшон кўчаси 12-уйда яшовчи, муқаддам судланган Ш.Р. Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 29.03.2017 йилдаги қарорига асосан 6 ой муддатга ўрнатилган маъмурий назорат қоидаларини қасддан бузганлиги аниқланиб, ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан фуқаро Ш.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Вилоятнинг Зарафшон шаҳар ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўтказилаётган «Тозалаш» тадбири давомида қўшмачилик билан шуғулланган эркак қўлга олинди.

2017 йилнинг 6 август куни соат тахминан 23:25 ларда, шаҳар ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1969 й.т. Зарафшон шаҳар 11-28-уйда яшовчи, ишламайдиган Ч.И. таниши Зарафшон шаҳар 6-31-уйда яшовчи С.Р.га тегишли бўлган Зарафшон шаҳар «Металлург» боғдорчилик жамиятида жойлашган Персиковая кўчаси 12-сонли дала ҳовлида, жами 30.000 сўм пул, бир дона «Медовая» ароғи ва «РЕРSI» ичимлиги эвазига фуқаролар Ж.М. ва Ю.Я.ларга жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушланди.

Зарафшон шаҳар ИИБ томонидан фуқаро Ч.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Top