16:25 / 23.08.2017
21497

Олий Мажлис Сенатига икки янги аъзо қабул қилинди

22 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда Андижон ва Жиззах вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича 2017 йил 21 август куни ўтказилган қўшма мажлислари баённомаларига асосан Содиқжон Турдиев ҳамда Муҳаммад Жумагалдиевни Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Содиқжон Турдиев Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижро қўмитаси раиси ва Ўзбекистон фермерлар кенгаши раҳбарлигидан кетиб, Андижон вилояти Жалақудуқ туманига раҳбар этиб тайинланганди.

Муҳаммад Жумагалдиев эса 2010 йилга қадар «Халқ банки»да раис бўлган.

Top