19:22 / 23.08.2017
3059

ТИВда Қозоғистон делегацияси билан учрашув ўтказилди

2017 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва тараққиёт вазири ўринбосари Ерлан Хаиров бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида бўлажак қўшма тадбирларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Тошкентда Қозоғистон миллий саноат кўргазмаси ҳамда икки давлат етакчи компания ва фирмаларининг вакиллари иштирокидаги бизнес-форумни ўтказиш шулар жумласидан.

Учрашувда Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев иштирок этди.

Top