14:16 / 24.08.2017
21538

6/30 қоидасига амал қилиб, мириқиб ухланг

Фото: Лайфхакер

6/30 қоидаси кўп куч талаб қилмайди, аммо сезиларли натижа беради. "Лайфхакер" шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.

 

6/30 қоидаси:

Ухлашга ётишдан 6 соат аввал кофеин истеъмол қилманг ва 30 дақиқа олдин гаджетлардан фойдаланманг.

 

Кофеин

Олимлар уйқу олдидан, шунингдек ухлашга ётишдан 3 ва 6 соат аввал кофеин истеъмоли инсон организмига қандай таъсир кўрсатишини ўрганиб чиқишди. Тадқиқотларга кўра, минимал вақт — олти соат. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, тетикликнинг сўнгги олти соатида кофеин истеъмол қилмаганларда ҳам уйқунинг бузилиш ҳолатлари кузатилган.

Кофеин қаҳвада катта миқдорда бўлади, албатта. Айнан қаҳва тетиклаштирувчи ичимлик номини олган. Шунинг учун уни эрталабдан ёки кундузи ичган мақсадга мувофиқ.

Дарвоқе, чойда ҳам кичик кофеин дозаси мавжуд. Шу боис уйқу олдидан кўк ва қора чой ичиш тавсия этилмайди. Гиёҳли дамламалар эса режимингизни бузмайди.

 

Гаджетлар

Смартфон, ноутбук ёки бошқа гаджет экранидан таралаётган ҳаворанг чироқ организмда уйқу гормони - мелатониннинг ишлаб чиқарилишини тўхтатади. Ёруғлик организмга ухлашга ҳали эрта экани тўғрисида сигнал йўллайди.

Боз устига, ухлашга ётишдан аввал дам олиш керак. Сиз ижтимоий тармоқларни кўздан кечириб, хатларга жавоб бериб ёки телевизор кўриб, миянгизни ортиқча юк билан юклайсиз. Қандайдир хабар халақит бермаслиги учун эса, телефонни парвоз режимига ўтказиб қўйинг.

Энг яхшиси, технологиялардан ухлашга ётишдан бир соат аввал "узилиш" керак. Ҳеч бўлмаганда уйқудан ярим соат аввал гаджетларни ўчириб қўйсангиз ҳам, организм уйқуга "созланади".

Top