13:17 / 24.08.2017
3674

Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: UzReport

2017 йилнинг 23 август куни Деҳли шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистон Республикаси Тижорат ва саноат вазири Нирмала Ситҳараман билан учрашди.

Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев, вазирлик, идоралар ва давлат компанияларидан бўлган Ўзбекистон делегацияси бошқа вакиллари иштирокида бўлиб ўтган суҳбатда икки томонлама савдо айланмаси ҳажмини ошириш ва номенклатурасини диверсификация қилиш Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг устувор йўналишларидан бири эканлиги қайд этилди.

Учрашувда ҳамкорлик масалалари батафсил муҳокама қилинди ҳамда томонлар товарлар ва хизматларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш, Ўзбекистонда илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.

Top