14:38 / 24.08.2017
3792

ОПЕК+ давлатлари нефть бўйича келишувни 94 фоизга бажарди

Фото: Reuters

ОПЕК+ нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувида иштирок этаётган давлатлар июль ойида ўз мажбуриятларини 94 фоизга бажаришди, дейилади ОПЕК матбуот релизида.

«ОПЕК ва картелдан ташқарида бўлган нефть қазиб олувчи давлатлар июль ойида келишувни 94 фоизга бажариб, юқори даражага эришишди. Вазирлар қўмитаси келишувни амалга ошириш бўйича ҳозирги натижалардан қониқиш ҳосил қилган», - дея аниқлик киритилади хабарда.

Июль ойи бошида 2017 йилда жаҳон нефть захиралари 100 млн баррелга камайгани хабар қилинганди.

Top