19:46 / 25.08.2017
5666

Кобулда масжидга ҳужум қилиниши оқибатида 20 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Фото: Massoud Hossaini, AP

Афғонистон пойтахти Кобулдаги имом Замон масжидига уюштирилган ҳужум оқибатида 20 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди, 30 дан кўпроқ одам яраланди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, масжидга ҳужумни бир неча жангари амалга оширган. Улар қўриқчиларни ўлдириб, масжид биносига бостириб киришган. 

Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили Нажиб Дониш масжидга ҳужум қилинганини тасдиқлади. Унинг айтишича, жангарилардан бири ўзини масжид ёнида портлатган.

Кейинроқ масжид ёнида яна битта портлаш содир этилган.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Top