17:54 / 25.08.2017
10249

Стивен Кинг Дональд Трампни блоклаб қўйди

Фото: Getty Images

Америкалик ёзувчи Стивен Кинг АҚШ президенти Дональд Трампни блоклаб қўйди. Бу ҳақда ёзувчи микроблогида хабар берган.

«Дональд Трамп мени твиттерда блоклаб қўйди. Мен, шу тариқа, уни «У» ва «Мистер Мерседес»ни кўрмаслиги мақсадида тўсиб қўймоқдаман. Сиз учун ҳеч қандай масхарабозлар йўқ, Дональд», - дея маълум қилди Кинг.

«У» - Кингнинг Пеннивайз исмли ёвуз масхарабоз ҳақидаги шу номдаги романи асосида суратга олинган фильм бўлса, «Мистер Мерседес» - бу Кингнинг шу номдаги детективи асосидаги сериалдир. У ишга қайтишга мажбур бўлган полициячи ҳақида ҳикоя қилади.

Аввалроқ Стивен Кинг Трамп ва Ким Чен Ин «сайёранинг энг ақлдан озган кишиси» номи учун курашаётгани ҳақида маълум қилганди.

Top