18:57 / 26.08.2017
19201

Ургутда ёшлар ташаббуси билан намунали тўйлар ўтказилди (фото)

Самарқанд вилоят Ургут туман ҳокимлиги сектор аъзолари ўз фаолияти давомида туман ҳудудидаги маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида муайян ишларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ургут туман Кенгаши KUN.UZга хабар бермоқда.

Жумладан, туман бўйлаб олиб борилган ишлар натижасида 64 та кам таъминланган оиланинг вояга етмаган фарзандлари суннат тўйларини ўтказиш зарурияти, 168 нафар жисмоний имконияти чегараланган фуқаронинг ногиронлик аравачаси, 15 нафар фуқарога қўлтиқтаёқ яна шунча фуқарога ҳасса, 10 нафар фуқаро эшитиш аппаратларига эҳтиёжи борлиги аниқланган.

Шунга кўра туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда қатнашган фаоллар ва тадбиркорларнинг ташаббуси ва ҳомийлик ёрдамлари асосида кам таъминланган оилалар фарзандларининг суннат тўйи, ногиронлик аравачалари, қўлтиқтаёқ, ҳасса, эшитиш аппаратлари олиб берилди.

26 август куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 64 та кам таъминланган оиланинг вояга етмаган фарзандлари суннат тўйлари намунали тарзда ўтказилди ҳамда 168 нафар ногиронга ногиронлик аравачаси топширилди.

Шунингдек, «Қуйи Алгар» маҳалласидаги 3 нафар ногиронларга битта кир ювиш машинаси, битта совутгич, иккита юмшоқ мебель, «Оқмачит» маҳалласидаги 2 нафар ногиронларга битта ногиронлик аравачаси, газ плитаси, 49 та маҳалладаги кам таъминланган оилаларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди.

Байрам арафасида тумандаги «Мерганча» маҳалласи имтиёзли кредит асосида намунали лойиҳалар асосида қурилаётган 43 та хонадон эгасига фойдаланиш учун топширилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллик байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш мақсадида белгиланган режалар асосида туманнинг чегара ҳудудларидан «Мирзабоғлон-Чеп», «Тўрткул» маҳалла марказларидаги амфитеатрларда маҳалла аҳолиси билан биргаликда байрам тадбирлари ўтказилди.

Ўз мухбиримиз

Top