00:46 / 27.08.2017
7442

«Ювентус» икки тўп фарқини йўққа чиқариб ғалабага эришди, Дибала 3та гол урди

Фото: Twitter/Juventusfc

«Ювентус» А Сериянинг 2-тур ўйинлари доирасида иродали ғалабага эришди. Генуяда «Женоа»га қарши кечган учрашувда туринликлар 0:2 ҳисобини 4:2 кўринишига келтира олишди.

«Ювентус» 7-дақиқага келибоқ икки тўп фарқи билан ортда қола бошлаётганди, аввалига Миралем Пьянич ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди, 7-дақиқада Андрей Галабинов пенальтидан иккинчи голни урди. Биринчи бўлим охирида туринликлар ўзига келишди — Пауло Дибала икки гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда Хуан Куадрадо «Ювентус»нинг учинчи голини урди, 92-дақиқада Дибала ҳет-трикни расмийлаштирди - 4:2.

Италия чемпионати, 2-тур
Женоа – Ювентус 2:4 (2:2, 0:2)
Голлар: 1:0 – 1, автогол Пьянич, 2:0 – 7, пенальти Галабинов, 2:1 – 14 Дибала, 2:2 – 45, пенальти Дибала, 2:3 – 62 Куадрадо, 2:4 – 90 Дибала.
Женоа – Перин, Бираски, Россеттини, Хентилетти, Лазович, Бертолаччи, Велозу, Лаксальт, Пандев (Лападула, 78), Галабинов (Сентурион, 72), Таарабт (Палладино, 51).
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер (Бардзальи, 74), Ругани, Кьеллини, Алекс Сандро, Хедира (Матюиди, 58), Пьянич (Бентанкур, 81), Куадрадо, Дибала, Манджукич, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (7), Хентилетти (13), Бираски (17), Пьянич (18), Лазович (45), Куадрадо (64), Лаксальт (78).

Top