07:55 / 28.08.2017
4681

Uber’га янги раҳбар тайинланди

Дару Хосровшахи. Фото: AP

Uber такси хизмати ижрочи директори лавозимини бунгача Expedia туроператорига раҳбарлик қилган Дару Хосровшахи эгаллади. 

48 ёшли Хосровшахига Uber имижи, сармоячилар ўртасидаги ўзаро таранг муносабатларни тиклаш, ходимлар руҳиятини ошириш, компаниянинг 7 йиллик зиён кўришлардан кейин кўрсаткичларини яхшилаш каби муаммоларни ҳал қилишига тўғри келади.

Uber асосчиси Трэвис Каланик компания атрофида юзага келган бир неча можаролар сабабли июнда компания раҳбари лавозимидан кетишига тўғри келган. Унинг истеъфога чиқишини компаниянинг 5 нафар акциядори талаб қилган. 

Top