17:35 / 28.08.2017
4778

Ўздавдонинспекция давлат ресурсидаги доннинг сақланишини таъминлайди

Фото: Fotolia

Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 612-сон қарори билан  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Ўздавдонинспекция – давлат ресурсидаги дон, мойли экинлар, уларнинг уруғлари, шунингдек ун, ёрма, кепак, қўшимча маҳсулотлар, чиқиндилар, омухта озуқаларнинг сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланилиши юзасидан давлат назорати соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади
  
Ўздавдонинспекция, унинг марказий лабораторияси ва ҳудудий лабораториялари, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий инспекциялари ягона тизимни ҳосил қилади.
 
Орган ўз ваколатлари доирасида давлат ресурсидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сақланиши, улардан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши, шунингдек уларнинг ифлосланиши, камайиши ва нобуд бўлишига йўл қўймасликни таъминлашда аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар ва хулосалар беришга ҳақли. Ҳужжатларнинг бажарилиши мажбурийдир.
 
«Ўздавдонинспекция»нинг бошлиғи энди Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади (илгари – Президент томонидан).
 
Ўздавдонинспекциянинг почта манзили: Тошкент шаҳри, Марказ 14, 27-уй.

Top