18:57 / 29.08.2017
7027

50 ёшли марафончи Тошкентдан Самарқандгача пиёда йўл босиб ўтди

Фото: kommersant.uz

Самарқандлик 50 ёшли дурадгор Шокир Ахроров Самарқанддан Тошкентгача марафон уюштирди. Бир шаҳардан иккинчисига етиб бориш учун марафончи 5 кун йўл босди. Бу ҳақда Kommersant.uz хабар берган.

“Менинг пойгам 22 августда Регистонда бошланди, беш кундан сўнг Тошкентга етиб келдим. Эрта тонгдан йўлга отланардим, сўнг кучим етганча Тошкент томон югурардим. Кунига таҳминан 65 км югуришга тўғри келди. Ўз ўзидан маълумки, тунашга жой танлашга тўғри келмасди, дуч келган жойда тунаб кетаверардим. Қувонарлиси, ҳамма жойда одамлар мени очиқ кўнгил билан кутиб олди”, – деб ўз таассуротлари билан бўлишди пойгачи.

Унинг сўзларига кўра, бу унинг биринчи тажрибаси эмас. Аввал ҳам марафончи ўз велосипедида Самарқанд, Тошкент, Қўқон, Термиз шаҳарларига “сайр” қилган.

“Интилиш ва қизиқишимда мени қўллаб қувватлаган барча яқинларимга миннатдорман ва ушбу пойгамни Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлайман”, – дейди Шокир Ахроров.

Унинг йўналиши Парижга. Йўналиш режаси тузилган, иштиёқ етарли, буёғига фақат велосипедга ўтириш ва юриш қолди.

Top