18:39 / 29.08.2017
24637

Бокс, ЖЧ–2017: Ҳасанбой Дўсматов чоракфиналда ғолиб чиқиб, ярим финалга йўлланма олди

Фото: AIBA

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича AIBA шафелиги остида ўтаётган жаҳон чемпионати чорак финал ўйинлари бошланди. Маълумки, чоракфинал жангларида тўққиз нафар боксчимиз қатнашмоқда.

Дастлабки жангда 49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов  ҳиндистонлик Амит Кумарга қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Бу эса Ҳасанбой энг камида бронза медални қўлга киритганини билдиради.

Чоракфинал жангларида қатнашаётган қолган боксчиларимиз қуйидаги соатларда рингга чиқишади.

64 кг. Чоракфинал. 29 август, 19:15

Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Артём Ҳаритюнян (Германия)

75 кг. Чоракфинал. 29 август, 19:45

Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Трой Исли (АҚШ)

91 кг. Чоракфинал. 29 август, 20:15

Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Рой Корвинг (Нидерландия)

52 кг. Чоракфинал. 29 август. 22:15

Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Сейбер Авила (Колумбия)

60 кг. Чоракфинал. 29 август. 22:45

Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Отар Эраносян (Гуржистон)

69 кг. Чоракфинал. 29 август. 23:00

Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Пэт МакКормак (Англия)

81 кг. Чоракфинал. 29 август. 23:30

Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Ерик Алжанов (Қозоғистон)

91+ кг. Чоракфинал. 29 август. 23:55

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамчибек Қўнқабоев (Қозоғистон)

Мавзу
Бокс. ЖЧ-2017

25 август куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида Бокс дунёсининг 2017 йилги энг нуфузли мусобақасига старт берилди. 25 августдан 2 сентябргача Ҳамбург шаҳри AIBA World Boxing Championship-2017 мусобақасига мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси камсонли мамлакатлар сингари тўлиқ таркибда иштирок этади. 

Барчаси
Top