19:09 / 29.08.2017
9524

Ёнғин ўчирувчи янги ихтиро қилди

Фото: kruz.uz

«Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖ ККни ёнғиндан мухофаза қилувчи 5-ҲЁХК смена бошлиғи катта лейтенант Маҳмуд Жуманиязов 2014 йил Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабини муваффақиятли тамомлаб келгач, Нукус шаҳрини ёнғиндан мухофаза қилувчи 2-ХЁХКда хизматни бошлади, деб ёзмоқда Kruz.uz

У хизматни олиб бориш мобайнида кўплаб ёнғинларни бартараф этишда қатнашган. Айниқса қиш кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган пайтлари ёнғинларнинг кўпайиб кетиши содир бўлар эди. Шундай вазиятларда ёнғин ўчирувчиларга жуда қийин бўлар эди.

Сабаби, биринчи ёнғиндан келгандан сўнг ёнғин ўчириш енглари ва ёнғин ўчирувчиларнинг жанговор кийимлари жуда ҳўл ва нам ҳолда бўлади, енглар ва ёнғин ўчирувчиларнинг жанговор кийимлари қуримасдан туриб кейинги ҳамда ундан кейинги содир бўлган ёнғинларга чиқиб кетиши ва бунинг натижасида ёнғин ўчирувчиларнинг бевосита соғлигига таъсир қилган ҳолатлар тез-тез кузатилар эди.

Фото: kruz.uz

Маҳмуд қандай қилиб бундай ҳолларда ёнғин ўчириш енглари ва ёнғин ўчирувчиларнинг жанговор кийимларини тезда қуритиб, яна жанговор шай ҳолатга келиши мумкинлиги ҳақида кўп бош қотирар эди.

Унинг қизиқиши ва изланишлари ўз мевасини берди. У ёнғин ўчириш енгларини Цельсий бўйича 40 даража ҳароратда 45 дақиқа ичида, ёнғин ўчирувчиларнинг жанговор кийимларини эса 30 дақиқада хеч қандай зарарсиз қуритиб оладиган «Қуритиш камерасини» яратди.

Фото: kruz.uz

«Бу «Қуритиш камераси» қиш кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетганда кетма-кет ёнғинлар содир бўлганида, тез яна жанговор шай ҳолатга келишга ва узоқ давом этадиган ёнғинлар содир бўлганида бевосита ёнғин жойида ишлатиш имконига эга, ускуна 220 вт.да ишга тушиб, 2 та вентилятор ва қиздириш спиралларидан иборат», - дейди Жуманиязов.

Фото:kruz.uz

М.Жуманиязов ҳозирда яратган ускунасини янада мукаммаллаштириш устида ишламоқда. 

Фото: kruz.uz
Top