10:30 / 29.08.2017
5651

Тошкентда ЙТҲ туфайли юк машинаси ичида қисилиб қолган фуқаро қутқарилди

2017 йил 25 август куни соат 14:23да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармаси диспетчеридан Мирзо Улуғбек туманидаги «Чимган» чорраҳасида «Матиз» ҳамда «МАН» русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ва автоулов ичида бир нафар одам қисилиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу хабарни олган заҳоти бошқарма қутқарув отряди навбатчи смена қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига этиб бордилар. Воқеа жойида вазият ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам «МАН» русумли юк автоулови ичида фуқаро Ф.Т. қисилиб қолган экан. Қутқарувчилар зудлик билан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида Ф.Т.ни автоулов ичидан чиқариб олишди ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширишди. 

Ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши натижасида фуқаро Ф.Т.нинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Top