01:38 / 30.08.2017
131878

Бокс, ЖЧ–2017: Ярим финалчиларимизнинг рақиблари билан танишинг

Фото: AIBA

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтаётган AIBA шафелиги остидаги ҳар икки йилда бир марта ташкиллаштириладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чоракфинал учрашувларига якун ясалди.

10 вазн тоифасидан 9тасида боксчиларимиз яримфинал йўлланмаси учун курашганидан хабарингиз бор. Боксчиларимиздан 6 нафари чоракфиналда рақибларини доғда қолдириб, яримфинал йўлланмасини ҳал қилган бўлса, 60 кг вазнда Элнур Абдураимов, 75 кг вазнда Исроил Мадримов, 91+ кг вазнда Баҳодир Жалолов мусобақани чорак финалдан якунлашга мажбур бўлишди.

Энди сизларни яримфиналга йўлланма олган боксчиларимизнинг рақиби ким бўлиши ва жанглар қайси вақтда ўтказилиши ҳақидаги маълумотлар билан таништирамиз.

 

49 кг. Яримфинал. 31 август, 21:15
Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Юберхен Мартинес (Колумбия)
Нариги жуфтлик:
Хоанис Аргилагос (Куба) - Жўмарт Эржан (Қозоғистон)

52 кг. Яримфинал. 1 сентябрь. 21:15
Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Ким Ин-Кю (Жанубий Корея)
Нариги жуфтлик:
Йосвани Веитиа (Куба) - Тамир Галанов (Россия)

64 кг. Яримфинал. 31 август. 22:00
Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Фреудис Рохас (АҚШ)
Нариги жуфтлик:
Ҳовҳаннес Бачков (Арманистон) - Энди Круз Гомес (Куба)

69 кг. Яримфинал. 1 сентябрь. 22:00
Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Аблайхан Жуссупов (Қозоғистон)
Нариги жуфтлик:
Аббас Барау (Германия) - Роинэл Иглесиас (Куба)

81 кг. Яримфинал. 1 сентябрь. 22:45
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Жои Уорд (Ирландия)
Нариги жуфтлик:
Хулио Сезар Ла Круз (Куба) - Карлос Андрес Мина (Эквадор)

91 кг. Яримфинал. 31 август 23:00
Санжар Турсунов (Ўзбекистон) - Евгений Тишченко (Россия)
Нариги жуфтлик:
Василий Левит (Қозоғистон) - Эрисланди Савон (Куба)

 

P.S. Яримфиналда иштирок этаётган давлатларнинг боксчилари сони:

Куба — 7;

Қозоғистон ва Ўзбекистон — 6;

АҚШ, Озарбойжон ва Россия — 2;

Австралия, Англия, Арманистон, Германия, Гуржистон, Жанубий Корея, Ирландия, Камерун, Колумбия, Мўғулистон, Украина, Франция, Ҳиндистон, Эквадор — 1.

Мавзу
Бокс. ЖЧ-2017

25 август куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида Бокс дунёсининг 2017 йилги энг нуфузли мусобақасига старт берилди. 25 августдан 2 сентябргача Ҳамбург шаҳри AIBA World Boxing Championship-2017 мусобақасига мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси камсонли мамлакатлар сингари тўлиқ таркибда иштирок этади. 

Барчаси
Top