11:54 / 30.08.2017
22418

Гулистонда Халқ банки Сирдарё вилоят филиали қуриб битказилди

Фото: Халқ банки

Гулистон шаҳар Хондамир кўчасида 3 қаватли Халқ банки Сирдарё вилоят филиали қуриб битказилди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берган.

Банкнинг тантанали очилиш маросимида Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва бошқалар Президент томонидан банк-молия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди. 

Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Низомиддин Аббосов Сирдарё вилоятида кўплаб янги ва замонавий иншоотлар қаторида Халқ банки Сирдарё вилояти филиалининг ҳам қуриб битказилиши сирдарёликларга улкан фахр бахш этганини, Халқ банки янги биносининг рўпарасида мафтункор амфитеатрнинг қуриб битказилиши эса чин маънода Мустақилликнинг 26 йиллигига тўёна бўлганини таъкидлаб ўтди.

Фото: Халқ банки
Фото: Халқ банки

Бугунги кунда ушбу вилоятда Халқ банкининг 10 та филиал фаолият кўрсатиб,  уларда 435 нафар ходим фаолият юритмоқда. 

Сирдарё вилоятидаги Халқ банки филиалларининг 7 таси капитал таъмирланган бўлса, 2015 йилда Сардоба филиали, 2017 йилда Ховос филиаллари замонавий кўринишда янгитдан қурилиб, ишга туширилди. 

Фото: Халқ банки
Фото: Халқ банки
Фото: Халқ банки
Top