09:23 / 30.08.2017
23726

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сентябрда Нью-Йоркда (АҚШ) БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг умумсиёсий муҳокамасида илк бора нутқ сўзлайди.

Бош Ассамблея Нью-Йоркда 19-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон раҳбари муҳокамаларнинг биринчи куни чиқиш қилади.

Тадбирнинг илк куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва 72-сессия раиси Мирослав Лайчакнинг нутқ сўзлаши билан бошланади. Шу куни АҚШ президенти Дональд Трамп, Арманистон, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша ва Франция президентларининг чиқиш қилиши режалаштирилган.

БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси давомида можароларнинг олдини олиш, миграция, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши ва тенгликни таъминлаш масалалари муҳокама этилади.

Top