20:59 / 31.08.2017
12711

Ёз мавсумида Тошкент вилоятидаги сув ҳавзалари ва дарёларда 40 дан кўпроқ одам чўкиб кетди

Фото: tvp.uz

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшаган, 1962 йилда туғилган Д.Нурхўжаев Ғазалкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Паркент дарёсида чўмилиш вақтида чўкиб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилотяти прокуратураси сайтида маълум қилинган. 

Прокуратуранинг таъкидлашича, бундай бахтсиз ҳодисалар ёз мавсумида кўплаб қайд қилинган. Ёзда Тошкент вилоятидаги сув ҳавзалари ва дарёларда 40 дан кўпроқ одам, жумладан 5 нафар балоғатга етмаган бола чўкиб кетган.

Ушбу воқеаларга сабаб бўлган асосий омил хавфсизлик қоидалари бузилиши, жумладан тақиқланган жойларда сузиш, сувга маст ҳолатда тушиш ва болаларнинг ота-оналар томондан қаровсиз қолдирилиши бўлган.

Вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари бундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларга сувдаги хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни ва ҳар қандай вазиятда ҳам болаларни қаровсиз қолдирмасликни тавсия қилишади.

Top