14:32 / 31.08.2017
5783

Сирдарёлик бир гуруҳ юридик хизмат ходимларига махсус унвон мартаба даражалари берилди 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан Адлия вазирининг буйруғи билан Сирдарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.

Ушбу буйруқ билан Республика инкассация хизмати ДУК Сирдарё вилояти бошқармаси юридик хизмати ходими Сафаров Ахматжон Хожиматовичга “2-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилган ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги бош юрисконсульти Ўктамов Шахзоджон Орифжонович, Мирзаобод тумани молия бўлими юридик хизмат ходими Байсариев Шакир Ботирович, Боёвут тумани молия бўлими юридик хизмат ходими Жўраев Ўткиржон Раббимқулович, Ховос тумани молия бўлими юридик хизмат ходими Муродов Қилич Икрамович, Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси юридик хизмат ходими Нажмитдинов Ботир Убайдуллаевич, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси назорат инспекцияси юридик хизмат ходими Норматов Рустам Равшан ўғли, Сирдарё вилояти Давлат ветеринария бошқармаси юридик хизмат ходими Уралов Азиз Эшназарович, Сирдарё вилояти Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси юридик хизмати ходими Хасанов Жасур Жўраевич, Гулистон шаҳар молия бўлими юридик хизмати ходими Хасанов Абдусамат, Сирдарё Саноат касб-ҳунар коллежи юридик хизмат ходими Каримов Турсунбой Зиядовичларга “3-даражали юрист” махсус унвон-мартаба даражалари берилган.

Top