15:00 / 03.09.2017
8498

АҚШ Жанубий Корея билан савдо келишувидан чиқиши мумкин

Фото: Reuters

Оқ уй раҳбари Дональд Трамп ўз маслаҳатчиларига АҚШнинг Жанубий Корея билан эркин савдога доир келишувдан чиқишига тайёргарлик кўриш топшириғини берган. Бу ҳақида Америка президентига яқин манбаларга асосланиб,  The Washington Post хабар берди. 

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу АҚШнинг  иттифоқдоши билан иқтисодий тангликнинг кучайишига олиб келади - ҳозир Сеул ва Вашингтон Шимолий Кореянинг ядровий муаммосига оид бошқа линия бўйича яқин ҳамкорлик қилмоқда.

Савдо келишувидан чиқиш Трампнинг бундан аввал берган "бошқа мамлакатлардаги инсофсиз савдо рақиблари билан ҳамкорликдан воз кечиш" ваъдаларини тасдиқламоқда. Унинг миллий хавфсизлик ва иқтисодиёт бўйича маслаҳатчилари уни Сеул билан ҳамкорликдан воз кечмасликка ундаб, бу АҚШнинг иқтисодий ўсишига халақит беришини таъкидлашмоқда. 

Оқ уйда бу мавзу атрофидаги баҳс-мунозаралар давом этаётгани тасдиқланган. Маслаҳатчилар Корея ярим оролидаги бундай хавфли вазиятда Сеулга зиён етказмаслик мақсадида ҳам Трампни келишувдан чиқмасликка ундашмоқда.

"Трамп олов билан ўйнашмоқда. Жанубий Кореяда янги президент бўлса, унинг қарашлари аввалгисидек америкача бўлмаслиги мумкин, энди эса уни АҚШнинг бундай қарорларига дарҳол муносабат билдиришга ундайдиган вазиятга қўймоқчисиз", - деган Америка ишбилармонлик институти қошидаги Хавфсизлик тадқиқотлари маркази раҳбарларидан бири Гэри Шмитт.

Америка савдо ваколатхонасининг маълумотларига кўра, Жанубий Корея АҚШнинг савдо кўлами катталиги бўйича олтинчи ҳамкори ҳисобланади. 

Top