01:06 / 03.09.2017
15947

Моуриньо хайрия учрашувида ўзини дарвозабон сифатида синаб кўрди

Скриншот: Youtube/TheBeanyman

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо футбол ва шоу-бизнес юлдузлари ўртасидаги хайрия учрашувида дарвозабонлик қилди. Бу учрашув 2 сентябрда “Куинз Парк Рейнджерс” клубининг уй майдони ҳисобланган Лондондаги “Лофтус Роуд” стадионида бўлиб ўтди. 

54 ёшли португалиялик мутахассис футбол юлдузлари жамоаси таркибида дарвозабон Дэвид Жеймс ўрнига майдонга тушди. Бу жамоага афсонавий Алан Ширер, шоу-бизнес юлдузлари жамоасига эса Лес Фердинанд сардорлик қилди.

Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугагач, пенальтилар серияси амалга оширилган. Моуриньо ўзига берилган ишончни оқлаб, пенальтини бехато амалга оширганига қарамасдан, унинг жамоаси натижада 3:5 ҳисобида мағлуб бўлган.   

Top